Россиялик журналист Тошкентдаги меҳмонхонада ўлик ҳолда топилди
Ижтимоий тармоқларда россиялик журналист Инесса Паперная Тошкент шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ўлик ҳолда топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов мазкур ҳолат юзасидан «Халқ сўзи»га маълумот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 20 октябрь куни Миробод туманида жойлашган меҳмонхонада Россия фуқаролари 1979 йилда туғилган Радченко Максим ва 1977 йилда туғилган Паперная Инесса Викторовналарнинг вафот этгани аниқланган.
Бундан ташқари, ушбу меҳмонхонадаги бошқа хонанинг ювиниш хонасидан 1976 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси У.Х. нинг ҳам жонсиз танаси топилган.
«Дастлабки суд тиббий ташхисига кўра, марҳумларнинг ўлими номаълум этиологияли заҳарланишдан келиб чиққанлиги кўрсатилган», дейди Шамсутдинов.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят ишини қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, россиялик журналист Инесса Паперная «Лента» нашри ва «Профиль» журналида фаолият юритган.
«База» Telegram каналида хабар берилишича, журналист Ўзбекистонга дам олиш учун келган. У ҳамроҳи билан «Karaman Palace» меҳмонхонасига жойлашган бўлган. Нашрнинг ёзишича, ҳодиса юз берганидан сўнг «Karaman Palace» меҳмонхонаси муҳрланган, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг