Россиядаги турнирнинг ярим финалида рингга чиққан 11 нафар ўзбекистонлик боксчининг барчаси финалга йўл олди
Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси
Айни кунларда Россиянинг Хабаровск шаҳрида «Константин Коротков» халқаро хотира турнири ўтказилмоқда. Ўзбекистон бокс федерациясининг маълум қилишича, бугун, 17 май куни мусобақанинг эркаклар ўртасидаги ярим финал жанглари бўлиб ўтган.
Қувонарлиси, финал йўлланмаси учун рингга кўтарилган 11 нафар ўзбекистонлик боксчининг барчаси ғалаба қозониб, ҳал қилувчи босқичга йўл олган.
- -54 кг: Ҳасанбой Дўстматов — Денис Солоских (Беларусь);
- -54 кг: Шаҳзод Музаффаров — Ҳожиакбар Мамаюсупов (Россия);
- -57 кг: Абдумалик Ҳалоков — Сеул Парк (Жанубий Корея);
- -60 кг: Дилшод Абдумуродов — Владислав Смаловский (Беларусь);
- -67 кг: Руслан Абдуллаев — Илгар Салаҳов (Озарбайжон);
- -71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Герман Маноунгу (Конго);
- -80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев — Тимофей Микшенко (Россия);
- -86 кг: Жасурбек Йўлдошев — Андрей Масалов (Беларусь);
- -92 кг: Мадияр Саидраҳимов — Денис Матсулев (Беларусь);
- +92 кг: Лазизбек Мулложонов — Никита Нагорний (Беларусь);
- +92 кг: Баҳодир Жалолов — Кестен Окенебулор (Нигерия).
Чемпионлик жанглари эса 18 май, шанба куни бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг