Россиядаги ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, 5 киши жароҳатланди
Россиянинг Саратов вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса 16 апрель куни соат 01:10 да Саратов вилояти Дергачевский туманининг Тамбов-Пенза-Саратов-Пристанное-Ершов-Озинки трассасида содир бўлган. Ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган «Lada Largus» автомашинаси ва трассада турган, «Autogalantas» юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
Россия ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси Саратов вилояти бошқармаси хабарига кўра, тўқнашув оқибатида енгил автомобилда ёнғин келиб чиққан
Ҳодиса оқибатида машинада йўловчи сифатида кетаётган, Ўзбекистон фуқароси, 1987 йилда туғилган К.Ф.З. воқеа жойида вафот этган. 5 нафар ўзбекистонлик (1968 йилда туғилган ҳайдовчи, шунингдек, йўловчилар — 2005 ва 1991 йилларда туғилган икки эркак ҳамда 1980 ва 2002 йилларда туғилган аёллар) турли жароҳатлар билан туман шифохонасига жойлаштирилган.
«Ҳолат Бош консулхона назоратида. Вафот этган фуқаронинг жасадини ватанга қайтариш ишлари бошланган, жабрланганларга тиббий муолажа кўрсатилмоқда», дейилади Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг