Россиядаги ЙТҲда 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Россияда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 17 декабрь куни соат 05:10 ларда Ульяновск вилоятидан ўтадиган Саранск-Сурское-Ульяновск йўналишидаги Р-178 федерал трассасининг 209-километрида содир бўлган.
Россия ИИВ Ульяновск вилояти бўйича бошқармаси берган маълумотга кўра, «Cobalt» бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва автомобиль ҳаракатланиб келаётган МАЗ юк машинаси билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатда 5 нафар Ўзбекистон фуқароси – 1977 йилда туғилган А.А., 1988 йилда туғилган Ж.И., 1975 йилда туғилган К.С., 2004 йилда туғилган К.А. ва 1977 йилда туғилган Б.О. ҳалок бўлган.
«Ушбу ҳолат Бош консулхона назоратига олинган. Ваколатли органлар билан мувофиқлаштириш ишлари олиб борилиб, ҳалок бўлганларнинг жасадларини ватанга қайтариш ишларини амалга ошириш чоралари кўрилмоқда», дейилади консулхона хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг