Россияда юз берган ЙТҲда 8 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Фото: Telegram
Россиянинг Нижегородск вилоятида ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган микроавтобус ҳалокатга учраши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят полицияси Telegram'даги каналида хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 2024 йил 1 сентябрь куни содир бўлган. 32 ёшли тожикистонлик ҳайдовчи «Hyundai» русумли микроавтобусининг бошқарувини йўқотган. Шундан сўнг микроавтобус тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган.

Оқибатда унинг ичида бўлган 11 нафар ўзбекистонликнинг 8 нафари ҳалок бўлган. Ҳайдовчи ва яна 3 киши тан жароҳатлари олган. Хабарда ҳайдовчи ва йўловчиларнинг шахси очиқланмаган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Россия Жиноят кодексининг 264-моддаси 5-қисми (Эҳтиётсизлик оқибатида икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлган йўл ҳаракати ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг