Россияда қаровсиз қолган ўзбекистонлик бола Ватанга қайтарилди
Фото: Ижтимоий ҳимоя агентлиги
Россиянинг Новосибирск вилоятида ота-онаси қаровисиз қолган андижонлик вояга етмаган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 29 октябрь куни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида, Россия Ички ишлар вазирлигининг Новосибирск вилояти бўйича вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш маркази ходимлари кузатувида Андижон вилоятида яшовчи вояга етмаган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилган.
Мазкур ҳолатга кўра, бола ота-онасининг яқин қариндошига ишончнома асосида Россияга борган, аммо ушбу ишончнома Федерация ҳудудида юридик кучга эга эмаслиги сабабли вояга етмаган фуқаро ота-онаси қаровисиз қолган деб эътироф этилган.
Шу муносабат билан, 2002 йил 7 октябрда қабул қилинган Минск конвенцияси доирасида вояга етмаган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилиши лозимлиги белгиланган.
«Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан хорижда қийин вазиятга тушган болаларни ватанга қайтариш ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар давом этмоқда», дейилади хабарда.
Айтиш жоиз, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 100 нафардан ортиқ ўзбекистонлик вояга етмаган фуқаролар ватанга қайтарилиб, улар ота-оналари ёки яқин қариндошлари қарамоғига топширилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг