Россияда ўзбекистонлик муҳожирлар фаст-фуддан заҳарланди

19:32 17 Июль 2024 Жамият
396 0

Россиядаги ётоқхонада камида 15 киши заҳарланиш белгилари билан касалхонага ётқизилди. Маҳаллий Telegram каналлари заҳарланганлар асосан ўзбекистонлик ва тожикистонлик меҳнат мигрантлари бўлгани ҳақида ёзмоқда.

Москва Тергов қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, воқеа жорий йилнинг 15 июль куни Москва вилояти Дмитровское шосседаги ётоқхоналардан бирида юз берган. Жабрланганларнинг етти нафари касалхонага етказилган, қолганларга шифокорлар воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатган.

«Айни пайтда Тергов қўмитаси ва Роспотребнадзор ходимлари ётоқхонада, шунингдек, лаваш сотадиган яқин атрофдаги савдо расталарида текширув ўтказмоқда. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан 238-модда (Истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган», дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, жиноят иши доирасида ётоқхонанинг ҳужжатлари ва у ерда истиқомат қилаётган хорижий фуқароларнинг қонунийлиги ўрганилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?