Россияда Андижон—Москва вилоятлари тадбиркорларининг бизнес форуми бўлиб ўтди

11:13 28 Июнь 2024 Жамият
214 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Айни пайтда Андижон вилоятидан бир гуруҳ тадбиркорлар делегацияси Москвада бўлиб, ўзаро ҳамкорлик муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш масаласини ўрганмоқда. Кеча бўлиб ўтган бизнес форумда юз нафардан зиёд тадбиркорлар иштирок этди.

— Андижонда тўқимачилик саноати кенг ривожланган, — дейди «Нил Granit» компанияси савдо бўлими бошлиғи Илҳомжон Ҳамрақулов. — Биргина Хўжаобод туманининг ўзида ушбу йўналишда 200 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда. Бу борада Москва вилоятида ҳам етарли тажриба мактаби яратилган. Ушбу йўналишда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатсак, нафақат, экспорт салоҳияти юксалади, балки, маҳсулотларнинг сифат даражаси ҳам янги босқичга кўтарилади.

Тадбир давомида ҳар иккала давлат вакиллари томонидан ўндан зиёд лойиҳалар кўриб чиқилди.

— Андижон вилоятида балиқчиликни ривожлантириш учун бир қанча асослар бор, — дейди Россиянинг «Food Team» компанияси раҳбари Олеся Попова. — Айниқса, маҳсулот етиштириш ва қайта ишлаш борасида катта натижаларга эришиш мумкин. Бунинг учун бизнинг компания ўз ҳамкорлигини таклиф этади.

Бизнес форум давомида, шунингдек, қандолатчилик, автомобилсозлик, электр, фармацевтика, кимё йўналишларидаги лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.

Икки томонлама учрашув ва музокаралар давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?