Россияда 5 нафар ўзбекистонлик ЙТҲга учради
Фото: Tumentoday
Россиянинг Тюмень вилоятида беш нафар ўзбекистонлик йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда «Tumentoday» хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа бугун, 25 май куни Аромашево – Вагай трассасида содир бўлган. Фуқаролар Kia русумли автомобилда Сургутдан Россия чегарасига кетаётган бўлган.
Kia русумли автомобиль йўлнинг 18-километрида бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб кетган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 28 ёшли ҳайдовчи, уч ва беш ёшли икки бола, шунингдек, 30 ёшли йўловчи аёл ҳамда 32 ёшли йўловчи эркак жабрланган.
«Уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқароларидир. Воқеа сабабларига ойдинлик киритилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи ҳаракат вақтида хавфсиз тезликни танламаган», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москва вилоятидаги ҳостелда содир бўлган ёнғинда ўзбекистонликлар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг