Россияда 15 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди
Россияда 15 нафар ўзбекистон фуқароси ноқонуний ушлаб турилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Тарқалган хабарда Россия Ички ишлар вазирлигининг Одинцова шаҳар округидаги 5-полиция бўлимида 15 нафар Ўзбекистон фуқароси тўрт кундан ортиқ вақт давомида ноқонуний ушлаб турилгани айтилган. Вазиятга аниқлик киритиш мақсадида 8 августда элчихонаси консуллик бўлими ходимлари Москва вилояти Одинцова шаҳар округидаги бўлимига ташриф буюрган.
Учрашув давомида полиция бўлимида 15 нафар Ўзбекистон фуқароси борлиги, улар Россия ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Одинцова шаҳар округида ўтказилган рейд натижасида ҳибсга олингани аниқланди.
Юқорида қайд этилган Ўзбекистон фуқаролари Москва вилояти ҳудудида тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан меҳнат фаолиятини ноқонуний равишда олиб борган.
9 август куни ушбу фуқаролар Россиядан чиқариб юбориш учун мамлакат ички ишлар вазирлигининг Москва вилояти бош бошқармаси чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ушбу давлатга келишни режалаштираётганлардан, шунингдек, меҳнат миграцияси бўйича Россияда бўлган фуқаролардан қабул қилувчи мамлакатда белгиланган қонун ҳужжатларига риоя қилишларини сўради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг