Россия яна Украина томон дрон ёмғирини амалга оширди

18:30 27 Август 2024 Дунё
318 0

Россия Украинада яна бир бор ракета ва дронлар ёмғирини амалга оширди. Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини жойлаштирар экан, Россия кетма-кет иккинчи кун ракета ва дронлар билан зарба берди.

Россия Украинанинг электр тармоғига катта ҳужум уюштирганидан бир кун ўтиб, Украинанинг бир нечта нуқталарини нишонга олган ва камида тўрт кишини ҳалок бўлган. Запорожеда икки киши ва унга қўшни шаҳарда яна икки киши нобуд бўлди.

Расмий Киев пойтахтни ҳимоя қилиш учун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини жойлаштирган ва 15 га яқин дрон ҳамда бир нечта ракеталарни уриб туширган. Украина ҳаво кучлари сешанба куни Россия томонидан учирилган 5 та ракета ва 60 та дронларга йўқ қилган.

Россия жами 91 ракеталарини, шу жумладан 10 та ракета, 81 та Эрон томонидан ишлаб чиқилган ҳужум дронларини бир нечта ҳудудлардан туриб учирган. Шунингдек, бошқа турдаги дронлар ва бомбардимончи самолётлар ҳақида ҳам маълумот мавжуд.

"Биз бу ва бошқа барча ҳужумлар учун Россияга жавоб қайтарамиз. Инсониятга қарши жиноятлар жазосиз қололмайди”, деган Украина президенти Владимир Зеленский.

Душанба куни Россия 200 дан ортиқ ракета ва дронларни учириб, камида 7 кишининг ҳаётига зомин бўлган эди.

"Мен Россиянинг Украинага қарши давом этаётган урушини ва Украина халқини зулматга ботириш ҳаракатларини қоралайман. Бир нарсани аниқ айтаман Россия ҳеч қачон Украинада муваффақиёт қозонмайди", деди Оқ уй раҳбари Жо Байден.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?