Россия ва АҚШ ҳужум қилиш мумкин бўлмаган энергетика объектлари рўйхатини тасдиқлади

Иллюстратив фото
Кремль ҳужумларга вақтинчалик мораторий қўйилган Россия ва Украина объектлари рўйхатини эълон қилди. Ушбу рўйхат Москва ва Вашингтон томонидан келишилган ҳолда тузилган.
Унга нефтни қайта ишлаш заводлари, нефть ва газ қувурлари ва омборхоналар, жумладан, насос станциялари киради. Бундан ташқари, рўйхатга электр энергиясини ишлаб чиқариш ва узатиш инфратузилмаси, жумладан, электр станциялари, подстанциялар, трансформаторлар ва дистрибюторлар, шунингдек, атом электр станциялари ва гидроэлектр тўғонлари киритилган.
Кремлнинг аниқлик киритишича, вақтинчалик мораторий 2025 йил 18 мартдан бошлаб 30 кунга амал қилади.Томонлар ўзаро келишиб, бу муддатни узайтириши мумкин. Агар улардан бири мораторийни бузса, иккинчиси ўзини унга риоя қилиш мажбуриятидан озод деб билиши мумкин.
Украина президенти Владимир Зеленский Киев Вашингтонга ҳужум қилиш мумкин бўлмаган инфратузилма объектлари рўйхатини берганини айтди.
“АҚШ томони билан инфратузилмани алоҳида муҳокама қилганимиз муҳим. Биз бунга кўп вақт ажратдик, демак, агар у тинч денгиз ва эркин навигация бўлса, биз инфратузилма ҳақида ҳам гапирамиз”, — Украина етакчиси.
Украина раҳбарининг сўзларига кўра, Украина АҚШга Киев стратегик инфратузилма объектлари деб ҳисоблаган объектлар рўйхатини алоҳида топширган. Украина раҳбари ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилиш бўйича келишувлар мамлакат портлари инфратузилмасини қамраб олишига умид билдирган.
Аввалроқ, Зеленский Россия етакчиси Владимир Путиннинг энергетика соҳасига зарба беришдан бош тортиш ҳақидаги “сўзлари” етарли эмаслигини тушунтирган эди. Унинг айтишича, агар Россия келишилган нишонларга зарба бермаса, Украина ҳам ўз навбатида шундай қилади.
Ўз навбатида, Россия Мудофаа вазирлиги Украина Қуролли кучлари Вашингтон ва Москва ўртасидаги музокаралар фонида энергетика инфратузилмаси объектларига зарба беришда давом этганини хабар қилди.
“24 март куни Ар-Риёдда Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича Россия-Америка экспертлар даражасидаги музокаралар фонида Киев режими Россиянинг тинч энергия инфратузилмаси объектларига учувчисиз ҳаво воситалари ёрдамида атайлаб зарба беришда давом этди”, дейилади Россия мудофаа вазирлиги баёнотида.
Маълум қилинишича, 24 март куни Украина Қуролли Кучларининг учувчисиз учоқлари Краснодар ўлкасидаги «Россети» ЁАЖ Кубан филиали инфратузилмасига, Луганск Халқ Республикасидаги Луганскгаз магистраль газ қувурлари бошқармасининг Сватово газ тақсимлаш станциясига зарба берган.
Бунгача, 21 март куни Украина армияси Россия газини Европага етказиб берадиган энг йирик йўлак — Суджа газ назорати станциясини портлатгани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг