Россия урушни тугатиш шартларини эслатди
3 сентябрга ўтар кечаси Россия қўшинлари яна Украина шаҳарларига ҳаво ҳужумлари уюштирди. Киев ҳаво мудофаа сиреналари ишга тушиб, аҳолини уйларида қолишга чақирган. Бу ҳақда Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченко ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Шу ҳолат фонида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров интервью берди ва Кремль Украина билан музокараларни давом эттиришга умид қилаётганини таъкидлади. Лавровнинг сўзларига кўра, можарони ҳал қилиш учун асосий сабабларни бартараф этиш зарур. Хусусан, Украина НАТОга аъзо бўлмаслиги, Киев рус тилининг мақомини қайта кўриб чиқиши, шунингдек, босиб олинган тўртта Украина ҳудудлари Россия таркибига қўшилиши тан олиниб, халқаро ҳуқуқий йўл билан расмийлаштирилиши лозим.
Лавровнинг таъкидлашича, фақат шу шартлар бажарилсагина барқарор ва мустаҳкам тинчликка эришиш мумкин бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг