Россия — Украина музокаралар олдидан фаол жангга киришди
Архив фото
Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда АҚШ ва Россия расмийлари ўртасида музокаралар бошланган бир пайтда Россиянинг Украина шарқидаги кучлари бир неча фронтларда, айниқса, Донецк шарқида кучли ҳужумларни давом эттирди. Украиналик аскарларнинг айтишича, душман Курахов жангини тўхтатиб, Покровскка катта аҳамият қаратган. Рус кучлари ҳар икки йўналишда ҳам қаттиқ қаршиликка учраган.
Шунингдек, Украина ҳарбийлари ўтган кун давомида фронтда 139 та тўқнашув юз берганини маълум қилишган. Россия кучлари Шимолий Харков вилоятида ҳам ҳужумга учради. Бундан ташқари, Курск операцияси ҳали ҳам давом этмоқда ва украиналиклар бир неча юз квадрат километр ҳудудни эгаллаб турибди.
Украина ҳарбийлари кеча кечқурун ўнлаб ҳудудларга 176 та дронлардан зарба берган, бироқ улардан 103 таси уриб туширилган. Украина президенти Владимир Зеленскийга кўра, Россия ўтган ҳафта давомида 1 200 дан ортиқ ҳаво бомбалари, 850 дан ортиқ ҳужум дронлари ва 40 дан ортиқ турли хил ракеталардан ҳужумларни амалга оширган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг