Россия-Украина можароларига ватандошларини жалб этган андижонлик қамалди
Андижон вилоятида яшовчи фуқаро ватандошларини Россия армиясига ёллашга урингани учун 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилди.
Андижон вилоятининг Марҳамат туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган Ф.Х. Россия Федерацияси фуқароси бўлган шериги билан бирга аҳолини Украинадаги ҳарбий можарода Россия томонида қатнашишга чақирган. Улар 2024 йилнинг январида тил бириктиришган.
Фуқаро июль ойида Фарғона аэропортида Ўзбекистон фуқаросини Россияга жўнатиб юбораётган вақтида ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари томонидан қўлга олинганди. У Жиноят кодексининг 154-модда 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган ва ўз айбига иқрор бўлган ҳолда 7 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг