Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистонга келади
Архив сурат
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 22−23 апрель кунлари расмий ташриф билан Тошкентда бўлади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова маълум қилди.
Ташриф давомида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон президенти билан мулоқот, шунингдек, мамлакатимиз ташқи ишлар вазири билан музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Хабарда айтилишича, асосий эътибор Россия президенти Владимир Путиннинг 2024 йил май ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувлар, жумладан, Россия — Ўзбекистон кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалаларига қаратилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг