Россия Президенти «Янги Ўзбекистон» мажмуасига ташриф буюрди. Фоторепортаж

22:01 26 Май 2024 Сиёсат
1460 0

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 26 май куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Россия президенти ташриф аввалида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди.

Мажмуани қисқа кўздан кечириш давомида олий мартабали меҳмонга ушбу меъморий ансамбль мазмуни ва ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумот берилди.

Тадбирни ёритишда иштирок этган «Халқ сўзи» мухбири фоторепортаж тайёрлади.

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?