Россия ҳудудида 100 дан ортиқ дрон уриб туширилди
Россия Мудофаа вазирлиги мамлакат ҳудудларида 105 та учувчисиз учиш аппарати (дрон) йўқ қилинганини маълум қилди. Энг кўп дрон Брянск вилоятида — 32 та, Воронежда — 22 та, Москва вилоятида — 19 та уриб туширилган. Қолганлари Пенза (10 та), Калуга (9 та), Белгород (6 та), Липецк ва Самара (2 тадан), Владимир, Курск ва Ростов вилоятларида (1 тадан) аниқланган.
Москва мери Сергей Собянин маълум қилишича, Кашир шоссесида дрон қолдиқлари ерга тушган, аммо қурбонлар ёки вайронагарчилик қайд этилмаган. “Baza” нашрининг ёзишича, дрон тураржой биноси ҳовлисига тушган, жиддий зарар етказмаган.
Самара вилояти раҳбари Вячеслав Федорищев Telegram орқали дронлар Новокуйбышевскдаги саноат корхоналари устидан уриб туширилганини маълум қилди. Бу ҳудудда ҳам жабрланувчилар ва вайронагарчилик кузатилмаган.
Курск вилоятидаги Рылск шаҳрида дрон зарбаси электр станциясига тегиб, икки нафар — 14 ва 17 ёшли ўсмир жароҳатланган. Иккита трансформатор шикастлангани сабабли шаҳарда электр таъминоти вақтинча узилган.
Брянск, Пенза, Калуга ва Владимир вилоятларида ҳам дрон ҳужумлари қайд этилган бўлса-да, расмийларга кўра, қурбонлар ва жиддий зарар йўқ. Белгород, Липецк ва Ростов вилоятлари оқибатлар ҳақида ҳозирча изоҳ бермади.
Ҳодисалар туфайли Росавиация Москвага қарашли тўртта аэропорт — «Жуковский», «Домодедово», «Внуково» ва «Шереметево», шунингдек Ярослав, Иваново, Нижний Новгород, Калуга, Волгоград, Қозон, Нижнекамск, Самара ва Саратов аэропортларининг ишига вақтинча чекловлар киритди. Ҳозирда барча аэропортлар одатий режимда фаолият юритмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг