Роналдунинг собиқ устози «оқ бўрилар» мураббийига айланиши мумкин

19:30 25 Август 2025 Спорт
264 0

Португалиялик мутахассис Пауло Бенто Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин. «Халқ сўзи» манбасининг хабар беришича, мураббий яқин кунларда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти билан юзма-юз кўришади, айни пайтда музокаралар якуний босқичда.

Пауло Бенто 1969 йилнинг 20 июнь санасида Лиссабон шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида Португалиянинг «Спортинг», Бразилиянинг «Крузейро» ва Грециянинг «Олимпиакос» клубларини бошқарган.

Унинг миллий терма жамоалардаги тажрибаси ҳам катта. Пауло 2010–2014 йилларда Криштиану Роналду ўйнайдиган Португалия терма жамоасига мураббийлик қилган. Жанубий Корея терма жамоасини Жаҳон чемпионатига олиб чиққан. Мутахассиснинг сўнгги иш жойи Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси бўлган.

Маълумот учун, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Тимур Кападзе билан имзолаган шартномаси шу йилнинг кузида ўз якунига етади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?