Роналду клублардаги фаолияти давомида 800-голини урди

11:23 19 Октябр 2025 Спорт
352 0

Кеча, 18 октябрь куни Саудия Арабистони чемпионатининг 5-туридан ўрин олган ўйинлар давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Ал-Наср» жамоаси ўз майдонида «Ал-Фатҳ» клубини қабул қилди.

Учрашувда ҳисоб 13-дақиқада Жоау Феликс томонидан очилди. Биринчи бўлимда ҳисоб бошқа ўзгармади.

54-дақиқада Софиян Бендебка ҳисобни тенглаштирди. 59-дақиқада Криштиану Роналду пеналтидан гол кирита олмади.

Орадан 1 дақиқа ўтиб, Роналду барибир гол киритди. Бу Криштианунинг клублардаги фаолияти давомида киритган 800-голи бўлди.

68-дақиқада Жоау Феликс ўйиндаги иккинчи голини киритди. 75-дақиқада Кингсли Коман жамоасининг тўртинчи голини киритди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, Жоау Феликс хет-трикка эришди. Якуний ҳисоб — 5:1.

«Ал-Наср» — «Ал-Фатeҳ» 5:1

Голлар: Феликс (13, 68, 79), Роналду (60), Коман (75) — Бендебка (53).

Фойдаланилмаган пеналти: Роналду (59).

«Ал-Наср» — Ал Ақиди, Ғаннам (Айман, 79), Симакан, Мартинес, Бушал, Коман, Брозович (Ал Ҳайбари, 19), Ангело (Ал Ҳасан, 75), Мане, Роналду, Феликс.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер