Робот чангютгичларнинг жаҳли чиқди: У итни уйдан қувиб чиқарди

02:57 12 Октябр 2024 Дунё
265 0

АҚШда Хитойда ишлаб чиқарилган робот чангютгичлар бирданига ҳақорат сўзлар билан бақириб, итларни уйдан қувиб чиқара бошлади. Бунга хакерлик ҳужуми сабаб бўлди.

Американинг бир қанча шаҳарларида “ақлдан озган” чангютгичлар аниқланган. Хусусан чангютгичлардан бири уй эгасининг итини турли ҳақоратли сўзлар билан қувган.

Шунингдек Миннесоталик адвокат Дениэл Свенсон телевизор кўраётганида роботи ғалати ҳаракат қила бошлаганини сезган. Эркак дастурда паролни қайта ўрнатган ва қайта ишга туширган. Бироқ, шундан сўнг робот чангютгич тасодифий ҳаракатланиб, беҳаё сўзлар билан бақира бошлаган. Бир неча кундан кейин Свенсон ишлаб чиқарувчи компанияга шикоят қилган. Компания қурилмага бузиб кирилганини тасдиқлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?