Риштон тумани ҳокимлиги делегацияси Венгрияда
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон – Венгрия ҳудудлараро биринчи халқаро форумда қатнашган Венгриянинг Яс-Надькун-Сольнок вилояти президенти Имре Хубай, ижрочи ҳокими Аттило Берко бошчилигидаги делегация Риштон туманида ҳам бўлган эди.
Қардош юрт вакиллари тумандаги «Мингбоши керамик» кулолчилик музейида бўлиб, кулолчилик маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди. Шунингдек, меҳмонларга ҳар бир маҳсулотни тайёрланиш жараёни кўрсатиб берилди.
Музейдаги мураккаб ҳамда нафис нақшлар, ўзига хос услубда яратилган, табиат манзаралари туширилган турли кўринишдаги сержило идишлар ҳамда кулолчилик буюмлари кўҳна қитъа вакилларига жуда манзур бўлди.
—Меҳмонлар фаолиятимиз билан танишиш асносида риштонлик кулоллар билан кенг қамровли ҳамкорликка тайёр эканини маълум қилди,—дейди «Чинор плюс» кулолчилик ва туризм мажмуаси раҳбари Ислом Орифжонов.
Юзма-юз мулоқотлар сўнггида Яс-Надькун-Сольнок вилояти президенти Имре Хубай Риштон тумани ҳокимлиги делегациясини кейинги йили Венгрияда ўтказиладиган нуфузли халқаро форумга таклиф этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг