Республикада 30 792 та : 6 734 таси давлат ва 24 058 таси нодавлат МТТ фаолият кўрсатади

15:47 07 Август 2023 Жамият
589 0

АОКАда Мактабгача таълим агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида жорий йил ўтган даврда амалга оширилган ишлар, олдинда турган устувор вазифалар ҳақида маълумот берилди.

24 058 та нодавлат МТТнинг 789 таси хусусий, 21 941 та оилавий ва 1 328 таси ДХШ асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ҳисобланади.

1 июль ҳолатига кўра, республикада жами умумий қуввати 650 гуруҳга мўлжалланган 74 та кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти мавжуд.

Уларда 576 гуруҳ (88,6%) фаолият кўрсатмоқда ва 6 077 нафар ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар тарбияланмоқда.

2022/2023 ўқув йили даврида Мактабгача таълим агентлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг малакали мутахассислари иштирокида ташкил этилган тиббий-психологик-педагогик комиссия томонидан 8 976 нафар бола кўрикдан ўтказилди ва 7 804 нафар болага давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган МТТларга хулоса-йўлланма берилди.

Мактабгача таълим ташкилотларида 2023 йилда 152 897 нафар раҳбар ва педагоглар фаолият юритмоқда (бу кўрсаткич 2022-йил якунида
151 746 нафарни ташкил этган).

Жами педагогларнинг 115 130 нафари (75,3%) давлат ва 37 767 нафари (24,7%) нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига тўғри келади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?