Республика бўйича 12 млн. нафар болалар миллий эмлаш календари асосида 13 турдаги бошқарилувчи юқумли касалликка қарши эмланган

13:06 01 Август 2023 Жамият
505 0

Айни дамда АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида юқумли касалликларни олдини олиш ва санитария йўналиши бўйича бажарилган ишлар ҳамда ОАВда ва ижтимоий тармоқларда тарқалаётган турли асосланмаган хабарлар юзасидан маълумот берилди.

Малга оширилган профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг 6 ойи давомида айрим юқумли касалликларнинг ўтган 2022-йилнинг шу даврига нисбатан пасайиши кузатилди.

Хусусан, сальмонеллез инфекцияси 18,1%га, бактериал ичбуруғ 46,2%га, ўткир ичак касалликлари 10,4%, вирусли гепатит В 26,9%га, вирусли гепатит С 27,7%, айрим гельминтоз касалликлар: аскаридоз 26,8%, трихоцефалёз 85%, тениаринхознинг 23% пасайиши қайд этилган.

Республика бўйича амалга оширилаётган профилактик ва эпидемияга қарши самарали тадбирлар натижасида ўлат, вабо, сариқ иситма, вирусли геморрагик иситмалар, парранда гриппи каби карантин ва ўта хавфли юқумли касалликларни республика ҳудудига четдан кириб келиши ва аҳоли ўртасида тарқалиб кетишига йўл қўйилмади.

Шунингдек, Европа ва Жаҳон савдо ташкилотлари ва халқаро талаблардан келиб чиқиб, таълим, қурилиш, озиқ-овқат ва бошқа соҳалар бўйича 40 та санитария қоида ва меъёрлари янги таҳрирда қабул қилинди ва халқаро андозаларга мослаштирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер