“Реал Мадрид“ Ла Лигадаги олтинчи ўйинида ҳам ғалаба қозонди

Кеча, 23 сентябрь куни Испания Ла Лигасининг 6-тур ўйинлари старт олди. Кун доирасида ўтказилган баҳсда “Реал Мадрид“ Валенсия шаҳрида “Леванте“ меҳмони бўлди.
Учрашув 1:4 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ҳисоб 28-дақиқада Хави Алонсо билан чиқишмай қолгани айтилган Винисиус Жуниор томонидан очилди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, аргентиналик ҳужумчи Мастантуоно ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.
54-дақиқада Эйонг “Леванте“нинг ягона жавоб тўпини киритди. 64 ва 66-дақиқаларда Килиан Мбаппе дубл қайд этиб, орадаги фарқни 3 тага этказди. Ўйин айнан 1:4 ҳисоби билан ўз якунига етди.
Аҳамиятлиси, бош мураббий ва Жуниор ўртасида келишмовчиликдан сўнг, Хави Алонсо бу сафар Винисиусни захирага олмади ва бразилиялик ҳужумчи бу мавсум “қироллик клуби“ таркибида биринчи бор 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
Учрашувдан сўнг, “Sofascore” портали Килиан Мбаппени “ўйин қаҳрамони“ деб топди. Унинг кечаги ҳаракатлари 8,7 баллга баҳоланган.
“Леванте“ – “Реал“ 1:4
Голлар: Эйонг 54 – Винисиус 28, Мастантуоно 38, Мбаппе 64 (пен.), 66
“Леванте“: Раян — Тольян, Эльхесабаль, Дела, Варела — Альварес (Моралес 74), Венседор (Арриага 65), Рей, Оласагасти (Бруге 65) — Эйонг (Лосада 74), Ромеро (Коялипу 74)
“Реал“: Куртуа — Асенсио, Хейсен, Каррерас (Алаба 82), Фран — Вальверде (Беллингем 71), Себальос (Камавинга 82) — Мастантуоно (Чуамени 71), Гюлер, Винисиус — Мбаппе (Родриго 82)
Огоҳлантиришлар: Эльхесабаль 58 – Каррерас 55
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг