«Реал Мадрид» Ла Лигадаги бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди
Кеча, 20 сентябрь куни Испания Ла Лигасининг 5-туридан ўрин олган баҳслар бошланди. Кун доирасидан ўрин олган учрашувда «Реал Мадрид» клуби ўз майдонида «Эспаньол»ни қабул қилди.
Учрашув «қаймоқранглилар»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ҳисоб 22-дақиқада Эдер Милитао томонидан очилди.
Иккинчи бўлимнинг бошида «қироллик клуби»нинг француз ҳужумчиси Киллиан Мбаппе орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. Таъкидлаш керакки, бу Мбаппининг «Реал Мадрид» таркибида қаторсига учинчи ўйинда гол киритиши бўлди. Ўйин айнан шу ҳисоб билан якунланди.
«Sofascore» таҳлилий портали ўйиндан сўнг, «Реал Мадрид» ҳимоячиси Эдер Милитаони «учрашув қаҳрамони» деб топди. Унинг ҳаракатлари портал томонидан 9 баллга баҳоланди.
Шу тариқа Ла Лигада қаторсига бешинчи ўйинни ҳам ғалаба билан якунлаган Хаби Алонсо жамоаси 15 очко жамғарган ҳолда, турнир жадвалида яққол «карвонбоши» бўлиб турибди.
Маълумот учун, «Реал Мадрид» клуби кейинги ўйинини 24 сентябрь санасида ўтказади. Ўша куни жамоа Валенсия шаҳрида «Леванте» клуби меҳмони бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг