«Реал Мадрид» Аргентинанинг «Янги Мародона»си билан келишувга эришгани айтилмоқда

Испаниянинг «Реал Мадрид» клуби навбатдаги трансферини амалга оширгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу сафар мадридликлар эътиборини Аргентинанинг «Ривер Плейт» жамоасида тўп сураётган ёш истеъдод — Франко Мастантуонога қаратди. «Қаймоқранглилар» раҳбарияти 17 ёшли футболчининг шартномасида кўрсатилган товон пули — 45 миллион еврони тўлашга рози бўлди ва футболчининг ўзи ҳам бу трансферга розилик билдирди.
«TyC Sports» нашри тарқатган маълумотларга кўра, томонлар ўртасидаги келишув аллақачон якунланган. Эндиликда эса асосий савол — Мастантуоно «Реал» сафига қачон қўшилишида, деб ёзди нашр. Трансфер жорий йил ёзида Жаҳон чемпионати бошланишидан аввал ёки мусобақа якунлангач расман амалга оширилиши мумкин. Ҳозирда бу борада музокаралар давом этмоқда.
Эътиборлиси шундаки, Франко Мастантуонога бошқа йирик клублар ҳам қизиқиш билдирган эди. Жумладан, Парижнинг «ПСЖ» клуби уни сафга қўшиб олиш истагини билдирган, бироқ «Реал»дан таклиф келгач, футболчи фикрини ўзгартириб, Мадрид жамоасини танлади. Шунингдек, «Милан» ва «Атлетико Мадрид» клублари ҳам ёш футболчини ўз сафига қўшмоқчи бўлган эди.
Жорий мавсумда Франко Мастантуоно «Ривер Плейт» сафида 17 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унга нисбатан катта умидлар боғланмоқда. Айни пайтда футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йил охиригача мўлжалланган бўлиб, Трансфермаркт портали унинг бозор қийматини 15 миллион еврога баҳолаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг