«Реал Мадрид» 73 сонияда камбэк қилиб, ғалабани тортиб олди
Кеча, 30 август куни Испания Ла Лигасининг 3-тур ўйинлари старт олди.
Тур доирасида Хаби Алонсо бошчилигидаги «Реал Мадрид» клуби ўз майдонида «Малёрка» жамоасини қабул қилди. Учрашув 2:1 ҳисобига «қаймоқранглилар»нинг ғалабаси билан якунланди.
Учрашувда ҳисоб 18-дақиқада, «Малёрка»нинг косоволик ҳужумчиси Ведат Мурики томонидан очилди. 37-дақиқада Арда Гюлер ҳисобни тенглаштирган бўлса, 38-дақиқа Винициус Жуниор «қироллик клуби»га ғалаба келтирган голни киритди.
Шу тариқа 3 та ўйинда 3 та ғалабага эришган Мадрид клуби онлайн жадвалда Ла Лига пешқадами бўлиб турибди. Клуб ўзининг кейинги ўйинини 13 сентябрь санаcида «Реал Сосьедад» жамоасига қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг