«Реал Мадрид» 2024/25 молиявий йилини рекорд даражадаги фойда билан якунлади
Испаниянинг «Реал Мадрид» футбол клуби 2024/25 молиявий йилини тарихий молиявий натижалар билан якунлади. Клуб йил давомида 24 миллион евро соф фойда кўрди. Умумий даромад ҳажми эса 1 миллиард 185 миллион еврога етиб, ўтган йилга нисбатан 10 фоизга ошди. Бу орқали «Реал Мадрид» кетма-кет иккинчи йил 1 миллиард евро даромад чегарасидан ошган дунёдаги ягона футбол клуби бўлиб турибди.
Клубнинг операцион самарадорлиги ҳам сезиларли даражада яхшиланди. 2024/25 молиявий йилида «Реал Мадрид» ўз тарихидаги энг юқори операцион даромад — 243 миллион еврога эришди. Трансфер даромадлари ҳисобга олинмаган ҳолдаги EBITDA эса 208 миллион еврони ташкил этди. Бу молиявий бошқарувдаги интизом ва даромад манбаларининг кенгайганини кўрсатади.
Йил якунига келиб, умумий сармоявий капитал 598 миллион еврога, нақд маблағлар 166 миллион еврога етди. Клубнинг соф қарздорлиги эса атиги 12 миллион евро бўлиб, бу молиявий барқарорлик ва кредит ишончлилигининг юқори даражада эканидан далолат беради.
Клуб томонидан давлат бюджетига ҳам катта ҳисса қўшилди — 2024/25 йилда «Реал Мадрид» томонидан солиқ ва ижтимоий тўловлар кўринишида жами 356 миллион евро ажратилди. Бу клубнинг нафақат спорт, балки иқтисодий ва ижтимоий масъулиятда ҳам етакчи эканини англатади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг