«Реал Мадрид» 12 ёшли футболчи билан шартнома имзолади

Испаниянинг «Реал Мадрид» 12 ёшли Беларусьлик футболчи билан шартнома имзолади. Бу ҳақда «Маrса» хабар берди.
Беларусь футболчиси Алексей Майоров 2012 йилда туғилган ва у «Динамо» клубининг 1980 йиллардаги ярим ҳимоячиси Александр Кистеннинг набираси.
Нашрга кўра, ЛаЛига клуби «Барселона» ҳам Майоровни ўз сафига қўшиб олиш ниятида бўлган. «Барса» клуби футболчини қўшиб олиш учун Каталония футбол федерацияси орқали таъсир ўтказишга уринган. Шунга қарамай, Алексей «Реал Мадрид» академиясига ўтишни танлади.
Майоров «Реал»га қадар Испаниянинг «Серданёла» жамоасида ўйнаган. Ўтган мавсумда Алексей 22 та ўйинда майдонга тушиб, 59 та гол урди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг