«Реал Мадрид» 100-дақиқада ғалабани илиб кетди
Кеча, 1 февраль куни Испания Ла Лигасининг 22-туридан ўрин олган баҳслар старт олди. Кун доирасидаги учрашувда «Реал Мадрид» клуби ўз майдонида «Райо Вальекано» жамоасини қабул қилди.
Учрашув 2:1 ҳисобида «қироллик клуби»нинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ҳисоб 15-дақиқада Винисиус Жуниор томонидан очилди. Таъкидлаш жоизки, Винисиус Ла Лигада сўнгги бор 14 тур аввал «Вильярреал» дарвозасига гол урган эди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 49-дақиқасида Хорхе де Фрутос ҳисобни тенглаштирди. Учрашувнинг иккинчи бўлимига ҳакам томонидан 9 дақиқа қўшиб берилди. Қўшимча вақтнинг сўнгги дақиқаларида меҳмонлар жамоаси ҳимоячилари ўз жарима майдони ичида Браҳим Диасга нисбатан қоидабузарликка йўл қўйишди. Ҳакам эса иккиланмасдан «Райо Вальекано» дарвозасига пенальти белгилади.
11 метрли жарима зарбасини амалга оширган Килиан Мбаппе аниқ зарба берди. Якуний ҳисоб — 2:1, «Реал Мадрид» ғалаба қозонди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг