Равшан Султонхўжаев пойтахт ИИББ бошлиғи этиб тайинланди

Фото: ИИВ
Полковник Равшан Султонхўжаев Эркинович Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида жамоат хавфсизлигини ҳамда криминоген вазиятни барқарорлигини таъминлаш масалаларига оид тезкор йиғилиш ўтказилган.
Йиғилишда давлат раҳбарининг маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, ҳудудларда жамоат хавфсизлиги ва фуқаролар осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликни олдини олишда маҳаллабай ва фуқаробай иш ташкил этиш борасидаги топшириқлари, ички ишлар органлари фаолиятининг ҳисобот давридаги кўрсатгичи ҳамда келгусида тизим фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган вазифаларнинг ижроси атрофлича муҳокама қилинган.
Тадбир жараёнида Тошкентда жиноятчиликка қарши кураш масалалари, жамоат хавфсизлиги концепциясида белгиланган вазифаларнинг ижроси, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилиши ҳамда бошқа йўналишларда амалга оширилган ишлар танқидий кўриб чиқилиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан аниқ вазифалар белгиланган.
Шунингдек, йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилган. Унда Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига полковник Равшан Султонхўжаев Эркинович тайинланган.
Тадбирда кўтарилган муаммолар ва ечимини кутаётган масалалар бўйича соҳа мутасаддиларининг таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, янги тайинланган пойтахт ИИББ раҳбарига тегишли топшириқлар берилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг