Рассом васиятига кўра юздан ошиқ асарлари музейга топширилди

Фото: Истам Иброҳимов / Халқ сўзи
Бухоро шаҳрида яшовчи, асл касби педагог Мавжуда Истатова марҳум акаси, истеъдодли рассом Мурод Истатовнинг васиятини адо этди. У марҳум мусаввирнинг устахонасида кўз қорачиғидек асраб келинаётган 111 та асарни Бухоро давлат музей -қўриқхонасига топширди.
-Мурод Истатовнинг номи тасвирий санъат мухлисларига яхши таниш,-дейди Бухоро давлат музей –қўриқхонаси тасвирий санъат музейи филиали катта илмий ходими, санъатшунос Раъно Эшонқулова. - Уни камтар, оддий, камсуқум инсон, изланувчан мусаввир сифатида билардик.Бутун умрини ижодга бағишлаган рассомдан бетакрор суратлар ёдгор бўлиб қолди. Эсимда, ижодкор ҳаётлигида, аниқроғи, 2018 йилда шахсан ўзи тўртта ранг-тасвир асарини музейимизга совға қилган эди. Марҳумнинг васиятига кўра синглиси томонидан туҳфа қилинган асарларга келсак, улар музейимиз асосий фондига киритилди. Бу ерда ҳозир мингдан зиёд тасвирий санъат асари бор.
Маданий мерос агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси масъуллари кўмагида амалга оширилган бу хайрли иш шу билан ниҳоя топмайди. Музей жамоаси декабрь ойида истеъдодли мусаввир Мурод Истатовнинг шахсий кўргазмасини ташкил этиш тараддудида.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг