Рамазон Темиров UFC'даги навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
Ўзбекистонлик ММА жангчиси Рамазон Темиров UFC'даги навбатдаги жангида Америка вакили Чарлз Жонсонни мағлуб этди. Бу «Темурлан»нинг ушбу ташкилотдаги кетма-кет иккинчи ғалабаси ҳисобланади.
Мазкур тўқнашув АҚШнинг Невада штатида «UFC Fight Night 253» турнири доирасида бўлиб ўтди. Жанглар оқшомининг илк баҳсида октагонга кўтарилган спортчилар тўлиқ 3 раунд давомида ғалаба учун курашди. Раундлар асосан тик оёқда ўтди ва якунда очколар ҳисоби бўйича Темировнинг қўли баланд кўтарилди.
Таъкидлаш жоиз, Чарлз Жонсон ҳам чакана рақиб эмас эди. У бунгача UFC'да 10 та жанг ўтказган бўлиб, шундан 7 та ғалаба, 3 мағлубият қайд этган. Жонсон кетма-кет 4 та жангдан иборат ғалабали серия билан келаётганди, Темиров бугун ушбу серияга нуқта қўйди.
Маълумот учун, энг енгил вазн тоифасида жанг олиб борувчи «Темурлан» UFC'даги илк жангини 2024 йилнинг октябрида америкалик СиЖей Вергарага қарши ўтказиб, нокаут орқали ғалаба қозонган эди. Ўшанда унинг бу ҳаракатлари промоушен томонидан юқори баҳоланиб, 50 минг долларлик бонусга лойиқ кўрилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг