Рамазон Темиров UFC рейтингининг «Топ-15»талигига кирди

UFCнинг барча вазн тоифаларида янгиланган расмий рейтинги эълон қилинди. Ўта енгил вазн тоифасида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик жангчи Рамазон Темиров кетма-кет иккинчи ғалабаси эвазига илк бор «Топ-15» рўйхатига кирди. Янгиланган рейтингда у 13-поғонани эгаллади.
Темиров сўнгги жангида америкалик Чарльз Жонсонни мағлубиятга учратган эди. Ушбу натижага кўра, Жонсон UFC рейтингида 12-ўриндан 15-поғонага тушиб кетди. Ўз навбатида, қозоғистонлик Асу Алмабаев ҳам бир поғона пастлаб, 9-ўринда жойлашди. Ҳозирда вазн тоифасида Александр Пантожа чемпионлик камарига эга, Брэндон Ройвал эса биринчи рақамли даъвогар саналади.
Темиров ўзининг келажакдаги эҳтимолий рақиби ҳақида ҳам фикр билдирди. У қозоғистонлик Асу Алмабаев билан жанг ўтказиш эҳтимоли ҳақида гапирар экан, бундай қарама-қаршиликни унчалик хоҳламаслигини таъкидлади.
«Биз яқин ўртоқмиз. Лекин энди менга фарқи йўқ, қайси бири билан бўлиб қолса ҳам жанг қилавераман. Аммо мен ўзимизни яқинлар билан эмас, бошқа юқори даражадаги жангчилар билан тўқнашишни истардим», — деди Темиров ўз ғалабасидан кейинги матбуот анжуманида.
Мазкур натижа UFCдаги ўзбекистонлик жангчилар учун муҳим ютуқ ҳисобланади. Рамазон Темировнинг кейинги рақиби ким бўлиши ҳозирча аниқ эмас, бироқ унинг рейтингда илгарилаши янада кучли рақиблар билан жанговар кечаларни таъминлаши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг