Рамазон 18 февралданми ёки 19-дан? Ўзбекистон мусулмонлари идораси тушунтириш берди
Ижтимоий тармоқларда Саудия Арабистони Олий судининг Ой кўриш қўмитаси Рамазон ҳилоли кўрингани, шу муносабати билан Рамазон ойининг биринчи куни 18 февралдан бошланишини маълум қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси юзага келган ушбу вазият юзасидан тушунтириш берди.
Билдирилишича, жорий йил 17 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламолари ҳижрий 1447 йил Рамазон ойи ҳилоли кўринмаган. Шунингдек, Ўзбекистон Фанлар академияси Астрономия институти тақдим этган маълумоти ҳам мазкур кузатишларни тасдиқлаган.
«Шу боис, жорий йил 18 февраль кунини ҳижрий 1447 йил Шаъбон ойининг ўттизинчи куни, Рамазон ойининг биринчи куни эса шу йилнинг 19 февраль кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилинди», дейилади идора хабарида.
Қайд этилишича, қуйидаги аксар мусулмон мамлакатлари ҳам Рамазон ойининг биринчи кунини шу йилнинг 19 февраль куни, деб эълон қилган:
• Миср Араб Республикаси;
• Иордания;
• Сурия;
• Ироқ;
• Эрон;
• Туркия;
• Қозоғистон;
• Қирғизистон;
• Тожикистон;
• Туркманистон;
• Озарбайжон;
• Индонезия;
• Бруней;
• Уммон;
• Сингапур;
• Австралия;
• Япония;
• Покистон;
• Ҳиндистон;
• Малайзия;
• Жанубий Корея.
Шунингдек, Европа фатво ва тадқиқотлар кенгаши томонидан жорий йил 19 февраль кунини Рамазон ойининг биринчи куни, деб эълон қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг