«Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида»ги Қонуннинг Қашқадарё вилоятида ижроси ўрганилди
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятида хизмат сафарида бўлиб, «Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида»ги Қонун ижроси юзасидан ишларни ўрганди.
Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан «Қарши нефть база» МЧЖда қутқарув хизматларининг шайлиги ҳолати ўрганилди. Объект ҳудудида шартли ёнғин ҳолати ташкил этилган ҳолда «ЙИҒИН» сигнали асосида амалий ўқув машқи ўтказилди. Унда ёнғинни бартараф этиш режаси, навбатчи диспетчернинг ҳаракатлари, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси кучлари етиб келгунга қадар штаб ишини ташкил этиш, ходимларни эвакуация қилиш ишлари ўрганилди. Машғулот давомида аниқланган камчиликлар юзасидан мутасаддиларга тегишли тавсиялар берилди.
Шундан сўнг ишчи гуруҳ аъзолари «Uzbekistan GTL» МЧЖ ҳамда «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖда бўлиб, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг оқибатларини бартараф этиш ҳамда саноат хавфсизлигини таъминлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишди.
«Uzbekistan GTL» МЧЖда ишчи гуруҳ аъзолари корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнлари, хавфсизлик тизими ва жорий этилган назорат механизмларини кўздан кечирди. Шунингдек, ўтказилган тактик ўқув-машғулотлар жараёни кузатилиб, ёнғин ва авария ҳолатларида ҳаракатланиш тартиби, тезкор муносабат билдириш, масъул хизматлар ўртасида ҳамкорликда иш юритиш бўйича амалиётлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖда ҳам бўлиб, мажмуанинг ишлаб чиқариш салоҳияти, хавфсизлик инфратузилмаси, рақамлаштириш жараёнлари ва автоматлаштирилган бошқарув тизимлари билан танишди. Тақдимот давомида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, замонавий лаборатория фаолияти, саноат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда киберхавфсизликни кучайтириш йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан маълумот берилди.
Бундан ташқари, ишчи гуруҳ Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги 3 та муҳим объектнинг фавқулодда вазиятларга тайёргарлик ҳолатини кўздан кечирди. Хусусан, Мираки шаҳарчасидаги «Мираки» туризм масканида барпо этилган «Мираки дор йўли»нинг техник мустаҳкамлиги ва аҳоли хавфсизлиги юзасидан ўрганиш олиб борилди.
Ишчи гуруҳ «Ҳисорак» сув омбори ва «Ҳисорак» кичик ГЭС иншоотларининг фуқаро муҳофазаси тузилмалари, техник имкониятлари ҳамда фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш тизими билан ҳам танишди.
Ўрганишлар якунлари бўйича Қашқадарё вилоятида Қонун ижросини таъминлаш, хавфсизлик тизимини янада мустаҳкамлаш ва қутқарув хизматлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича аниқ тавсия ва таклифлар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг