Қурилиш соҳасида 12511 та объект бўйича электрон тендер ўтказилди
Фото: Архив сурат
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Даврон Милиев маълум қилди.
Қурилиш соҳасида инсон омилисиз электрон давлат харидларини жорий этилганига роппа-роса 1 йил бўлди.
Ушбу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 январдаги «Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 46-сон қарори билан жорий этилган эди.
2022 йил давомида ҳар хил молиялаштириш манбалари ҳисобидан бошланғич қиймати 21,83 трлн.сўмлик 12511 та объект бўйича инсон омилисиз электрон тендер ўтказилди.
Шундан Давлат дастурлари бўйича бошланғич қиймати 14,3 трлн.сўмлик 8467 та объектлар бўйича инсон омилисиз савдолар ўтказилди. Давлат дастурлари бўйича жами 698,8 млрд.сўм иқтисод қилинган.
Инсон омилисиз электрон тендерларни жорий этилиши натижасида қурилиш соҳасидаги давлат харидларида ортиқча қоғозбозликка чек қўйилди, қурилиш-пудрат ташкилотлари учун ҳаққоний рақобат бозори яратилди, тендер жараёнларида инсон омили чекланиши натижасида коррупцияга барҳам берилди. Энг асосийси ушбу соҳадаги тадбиркорлик субъектларида ўз имкониятларидан келиб чиқиб, ҳалол тендер ғолиби бўлиши мумкинлиги фикри шаклланди.
Шу билан бирга юқоридаги қарорда:
— пудратчилар пудрат шартномасининг камида 60% ўз кучлари билан бажарилиши;
— қурилиш ишлари ўз вақтида бажарилмаган тақдирда, то ушбу ишлар бажарилмагунича янги тендерларга қўйилмаслиги;
— шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда ушбу пудрат ташкилоти 24 ойга давлат харидларига киритилмаслиги қатъий белгиланганлигини эслатиб ўтилади.
Қурилиш-пудрат ташкилотларининг Давлат харидлари бўйича пудрат шартномалари ижросини ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, айрим пудрат ташкилотлари ишларнинг катта қисмини субпудратчиларга бериб юбормоқда. Бу ҳолат солиқ органларига пудратчилар томонидан хар ойда топширилаётган счёт-фактураларга мувофиқ асосланмоқда.
Қурилиш соҳасида давлат харидларини ислоҳоти рақамлаштиришлар асосида амалга оширилмоқда. Бу дегани хар бир қурилиш-пудрат ташкилотининг Давлат харидлари бўйича шартнома шартларини бажариш тарихи ўчмас маълумотлар базасига киритиб борилмоқда ва ушбу маълумотлар асосида улар сараланиб бориладилар.
Ушбу ҳолатда қурилиш-пудрат йўналишидаги тадбиркорлик субъектлари ўз имижлари устида қаттиқ ишлашлари мақсадга мувофиқ бўлади. Кўп йиллик имиж бу катта ютуқ ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг