Қурилиш корхоналарининг солиқ қарздорлиги 1 триллионга яқинлашди
«Фискал таҳлиллар» порталининг маълум қилишича, қурилиш корхоналарининг солиқ қарздорлиги 1 триллион сўмга яқинлашган. Бу ҳақда портал ахборот хизмати хабар қилган.
Маълум бўлишича, 2024 йил 1 сентябр ҳолатига солиқ қарзи 100 миллион сўмдан юқори қурилиш корхоналари 913 та бўлиб, уларнинг жами қарзи 936,6 миллиард сўмдан ортиқроқ.
Қайд этилишича, ушбу қарздорликдан 357,7 миллиард сўми, яъни 38,2 фоизи солиқ қарзи энг йирик бўлган 10 та корхона ҳисобига тўғри келади.
Ҳудудлар кесимида корхоналарнинг солиқ қарздорлиги кўрсаткичлари «ТОП-3»лик қуйидагича кўринишда:
1) Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҲСИ – 353 миллиард сўм;
2) Тошкент шаҳри – 237,9 миллиард сўм;
3) Бухоро вилояти – 67,6 миллиард сўм.
Аввалроқ, модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилиши ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг