«Қумсултон»нинг қиёфаси ўзгармоқда
Неча асрларки, чўлу биёбонга айланиб ётган «Қумсултон»да яқин истиқболда қум кўчкилари ўрнини ям-яшил далалар эгаллайди. Бухоро туманидаги мазкур ҳудудда ҳозир қудратли техника воситалари воситасида мелиоратив юмушлар бажариляпти. Икки минг гектар майдон босқичма-босқич ўзлаштирилмоқда.
Мазкур лойиҳа «Уч Қарағай» масъулияти чекланган жамияти пахтачилик кластери ҳамда хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда амалга ошириляпти. Режага мувофиқ, ўзлаштирилган ерларда замонавий агротехнологияларга асосланган ҳолда пахта етиштирилади. Томчилатиб суғориш тизимлари тортилади, ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирлари кўрилади, албатта. Ҳосилдорлик эса юқори бўлиши кутиляпти. Лойиҳанинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, маҳаллий аҳолининг бандлигини таъминлаш учун янги иш ўринлари юзага келади. Ҳудуднинг экспорт салоҳияти ошади. Саҳро қиёфаси ҳам ўзгаради.
Бу юмушга пухта ҳозирлик билан киришилганини қайд этиш жоиз. Гап шундаки, ўтган йилда синов тариқасида чўлдан 350 гектар ер ўзлаштирилган ва бу майдондан юқори ҳосил олинган эди. Шу тажриба ушбу лойиҳани амалга оширишда қўл келиши, шубҳасиз.
Истам ИБРОҲИМОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг