Қудратилло Абдуқаҳҳоров 15 декабрь куни Мексикада жанг қилади
Супер яримўрта вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги жанги эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабар берди.
Манбага кўра, 31 ёшли ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси 15 декабрь тонгида Мексиканинг Тихуана шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшоми доирасида рингга кўтарилади.
Абдуқаҳҳоровга ўша куни мексикалик тажрибали Хорхе Гарсия Перес рақиблик қилади. Жанг турнирнинг иккинчи асосий тўқнашуви (cо маин эвент) мақомида бўлади.
Тихуанадаги бокс оқшомининг марказий жанги маҳаллий боксчи Хайме Мунгия ва Франция вакили Бруно Сюрейс ўртасида кечади.
Маълумот учун, Қудратилло Абдуқаҳҳоров (20-3-0) сўнгги жангини май ойида грециялик Андреас Катсуракисга қарши ўтказиб, ҳакамларнинг нозолис қарори бўйича очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлганди. 27 ёшли Гарсия Перес фаолияти давомида 35 та жанг ўтказиб, 31 ғалаба, 4 мағлубият қайд этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг