Қримда номаълум скиф шаҳри топилди

01:14 08 Декабрь 2024 Дунё
520 0

Қримнинг жануби-шарқий қисмидаги тоғ тизмасида илгари номаълум бўлган скиф қалъасига эга қадимий шаҳар топилди. У 800 ёшда деб тахмин қилинмоқда. Бу кашфиёт «Скиф Неапол» тарихий-археологик музей-қўриқхонаси олимлари ёзги экспедиция чоғида кашф қилинди.

Мутахассисларнинг фикрича, қалъа босқинлардан ҳимоя вазифасини ўтаган. Маҳаллий аҳоли ундан паноҳ топиши мумкин эди. Мудофаа иншоотлари яхши сақланиб қолган. Олимлар девор қолдиқлари, донжон (асосий минора) ва тахминан 4-5 метр баландликдаги миноралар, қалъага кириш ва асосий мудофаа нуқталарини топдилар.

Қўрғонлар ўз даври учун жуда мустаҳкам. Минораларнинг баландлиги камида саккиз метрни ташкил этади.

Қалъада ҳали ҳам олов ва талончилик излари сақланиб қолган. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ҳимоячилар кучли душман кучларининг босими остида уни тарк этишга мажбур бўлишган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қалъа ва унинг атрофидаги аҳоли пунктлари кечки скифларга ёки аралаш аҳолига тегишли бўлган.

Қалъанинг асл номини аниқланиш даргумон. Археологлар унга Мелек номини беришган. Тахминларга кўра, қалъадан милоддан аввалги IV асрдаги одамлар фойдаланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?