Қрим соҳилида узунлиги 7 кмдан ошадиган «айсберг» аниқлади
Фото: «Заповедный Крым»
Қора денгизнинг Қрим шимоли-ғарбидаги соҳилларида узунлиги 7 километрдан ошадиган «айсберг» аниқланди. Бу ҳақда «Заповедный Крым» федерал давлат муассасаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, сунъий йўлдошлар орқали олинган тасвирларда давлат табиий қўриқхонаси — «Кичик филлофора майдони» ҳудудида замонавий давр учун кам учрайдиган ҳодиса кузатилган. Узунлиги 7 километрдан ошадиган кенг кўламли муз майдони Бакал қумига сиқилиб қолган.
Мутахассислар бу классик музликлардан ажралиб чиққан айсберглар эмаслигини таъкидлаган. Унга кўра, Қора денгизда кузатилаётган бундай «айсберглар» — тўғридан-тўғри денгиз ичида ҳосил бўладиган, сузиб юрувчи муз қатламларидир.
Тушунтирилишича, Каркинит қўлтиғи саёз ва қуруқлик ичига чуқур кириб борган ҳудуд бўлиб, ўзига хос табиий «совиткич» вазифасини ўтайди. Узоқ давом этган кучли совуқларда саёз сувларда ҳарорат манфий кўрсаткичларга тушади ва муз ҳосил бўлиш жараёни бошланади.
Қайд этилишича, Каркинит қўлтиғида муз ҳар қишда ҳам ҳосил бўлавермайди, бундай катта ҳажмдаги муз майдонларининг пайдо бўлиши жуда кам учрайдиган ҳодиса ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг