Қозондаги мактабда содир этилган отишма қурбонлари сўнгги манзилга кузатилди (Фоторепортаж)
Қозон шаҳридаги 175-сонли гимназияда амалга оширилган отишма қурбонлари сўнгги манзилга кузатилди.

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 11 май куни мактабга қуролланган шахс томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида икки нафар ўқитувчи ва етти нафар ўқувчи ҳалок бўлди, 20 нафардан ортиқ одам тан жароҳати олди.

Ҳужумни 175-сонли гимназиянинг собиқ ўқувчиси, 19 ёшли Илназ Галявиев томонидан амалга оширгани маълум бўлди. Махсус амалиёт чоғида у ҳибсга олинган.





Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президентига ҳамдардлик билдирди.
«Фожиали воқеа – Қозон шаҳридаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида бегуноҳ болалар ва ёши катталар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар мени чуқур қайғу ва ларзага солди.
Ҳеч қандай важ билан оқлаб бўлмайдиган ушбу мудҳиш зўравонлик ҳаракатини қатъий қоралаймиз», дейилади Ўзбекистон Президенти йўллаган ҳамдардлик мактубида.
Суратлар: gazeta.ru
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг