Қозоғистоннинг янги Конституцияси тасдиқланди

17:15 17 Март 2026 Дунё
164 0

Фото: Ақорда

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 2026 йил 15 март куни умумхалқ референдумида қабул қилинган янги Конституцияни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида фармон имзолади.

Фармонга мувофиқ, янги Конституция матни “Егемен Қазақстан” ва “Казахстанская правда” нашрларида эълон қилинади. Шунингдек, 1995 йил 30 августда қабул қилинган аввалги Конституциянинг асл нусхаси Қозоғистон президенти архивига топширилади. Янги Конституциянинг асл нусхаси эса давлат раҳбарида сақланиши белгиланди.

Фото: Ақорда 

Ҳужжатга кўра, Марказий референдум комиссияси Конституция матнини Қозоғистон Адлия вазирлиги ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий ахборот институтига юбориши керак. Мазкур ҳужжат норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг эталон назорат базасига жойлаштирилади.

Фармон доирасида Президент ташаббуси билан парламент Мажилисига “Қозоғистон Республикаси Президенти тўғрисида” ҳамда “Қозоғистон халқ кенгаши тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳалари киритилади. Шунингдек, ҳукумат томонидан “Пойтахт мақоми тўғрисида” ва “Маъмурий-ҳудудий тузилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш режалаштирилган.

Фото: Ақорда 

Шу билан бирга, Қозоғистон ҳукумати ва давлат идораларига барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янги Конституцияга мувофиқлаштириш топширилди. Ҳукумат 2026 йил 7 апрелга қадар Конституцияни тарғиб қилиш бўйича алоҳида режани ҳам тасдиқлаши керак. Фармон уни имзоланган кундан бошлаб кучга кирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер