Қозоғистонлик оғир атлетикачи допинг туфайли олтин медалидан маҳрум бўлди

19:22 23 Март 2022 Спорт
968 0

Фото: Миллий антидопинг агентлиги

Қозоғистонлик оғир атлетикачи Ниджат Рагимов антидопинг қоидабузарлигини содир этган, деб тан олинди, дея хабар берди Олий Спорт арбитраж суди (CAS).

Аниқланишича, допинг-синама топшириш чоғида Рагимов тақиқланган усулдан фойдаланиш кўринишида допинг қоидаларини бузган: спортчи сийдик синамасини алмаштирган. Натижада Рагимов 2021 йил 18 январь кунидан бошлаб 8 йил муддатга дисквалификация қилинди.

28 ёшли Рагимовнинг барча спорт натижалари 2016 йил 15 мартдан бошлаб бекор қилинди. Шунингдек, мазкур санадан бошлаб спортчига берилган барча мукофотлар, хусусан, Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпиада-2016 олтин медали қайтариб олинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер