Қозоғистондан Ўзбекистонга янги йўналишда авиарейс йўлга қўйилди

"Оқтау — Урганч — Оқтау" йўналиши бўйича Қозоғистоннинг "SCAТ" авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-300 русумидаги ҳаво кемаси бугун маҳаллий вақт билан соат 7.00да Урганч халқаро аэропортига келиб қўнди. Бу ҳақда "Uzbekistan airports" АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Оқтау шаҳридан 7 нафар йўловчини воҳага келтирган самолёт Аэропорт раҳбарияти, Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят Транспорт бошқармаси, вилоят Маданият бошқармаси томонидан ёмғирли фаввора ёрдамида тантанали кутиб олинди.
Мутахассислар фикрича, мазкур авиақатнов эндиликда ҳафтанинг душанба ва чоршанба кунлари амалга оширилади.
Маълумот ўрнида: самолёт соат 8.00да 145 нафар йўловчини олиб, яна ўз манзили томон парвоз қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг