Қозоғистонда юзлаб автомобиллар иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди
Қозоғистонда Остона-Шучинск магистрал йўлининг Кўғом ва Қоратол қишлоқлари орасида юзлаб автомобиллар иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақида «Tangrinews» нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли йўл эрталаб соат 7:20 да ёпилган. тушга яқин йўлда қолиб кетган ҳайдовчиларга ёрдам бериш учун полиция ва махсус техникалар етиб келган. Ҳаракатланиш жараёнида машиналардан бири тезликни меъёридан оширган, оқибатда юзлаб автомобиллар тўқнашиб кетган. Дастлаб, аварияда 40 та автомобил зарар кўргани хабар қилинган, кейинчалик уларнинг сони 95 тага етган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
Айни вақтда Темиртов яқинидаги Қарағанда шоссесида 800 га яқин автомобил тўпланиб қолган. Полиция ҳайдовчиларни ноқулай об-ҳаво шароитида шаҳар ташқарисига чиқмасликка чақирмоқда.
Воқеа жойида полиция ва фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари ишламоқда. Автотрассанинг бир қисми тозаланган, техник жиҳатдан яроқли автомобиллар ҳаракатни давом эттира бошлаган, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг