Қозоғистонда қаровсиз қолган болалар Ўзбекистонга қайтарилди
Фото: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган 3 нафар бола Ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги.
Билдирилишича, кеча, 14 октябрь куни соат 18:30 да Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан 3 нафар вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси Тошкент шаҳрига олиб келинган. Уларни кузатиб келишда Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари иштирок этган.
Қайд этилишича, болаларнинг икки нафари дастлаб, Тошкент шаҳридаги марказга сўнгра ота-онаси бағрига қайтарилади, бир нафари эса Навоий вилоятдаги оилавий болалар уйига жойлаштирилади. Боланинг ижтимоий қўллаб-қувватланиши уларнинг кейинги яшаш жойи бўйича давом эттирилади.
Маълум қилинишича, ҳозирда Ички ишлар вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари Россия ва Қозоғистонда хизмат сафарида бўлиб турибди. Тез орада Қозоғистондан яна 4 нафар вояга етмаган болаларни олиб келиш режа қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг