Қозоғистонда давлат хизматчиларига «ChatGPT»дан фойдаланишга тақиқ қўйилди

15:42 15 Май 2025 Дунё
171 0

Иллюстратив фото

Қозоғистон ҳукумати давлат хизматчиларига хизмат фаолияти давомида «ChatGPT»дан фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақда Рақамли ривожланиш вазирининг ўринбосари Қаниш Тулеушин маълум қилди.

Унга кўра, тақиқ маълумотлар сизиб чиқишининг олдини олиш мақсадида жорий этилган. Шунингдек, хизматчиларга муқобил сифатида Назарбоев университети негизида ишлаб чиқилган маҳаллий сунъий интеллект тизими таклиф этилган.

Бундан ташқари, у ҳозирда бажарилган ишлар қай бир сунъий интеллект тизими орқали амалга оширилганини ажратишнинг имкони йўқлигини тан олди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?